Моуриньо ашаддий рақиб “Барса” ҳақида нималар деди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Янги тайинланган “Реал” бош мураббийи Жозе Моуриньо мадридликларнинг ички чемпионатдаги ашаддий рақиби “Барселона” ҳақида фикр билдирди.

Таъкидлаш жоизки, каталонияликлар немис мутахассиси Ханс-Дитер Флик бошчилигида кетма-кет икки йил Испания чемпионлигига сазовор бўлди.

- Мен “Реал”ни яхши кўришимни инкор этмайман, шунинг учун ҳам Мадридга қайтдим. Аммо “Барселона”га нисбатан ҳеч қандай салбий ҳисларим йўқ.

Мен уларга қарши ўйнашни яхши кўраман, чунки энг кучли рақибларга қарши майдонга тушиш менга ёқади. Энг яхшилар билан рақобат қилсангиз, ўзингиз ҳам кучаясиз, - деди Жозе Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Моуриньо расман “Реал” бош мураббийи этиб тайинланган ва 2029 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартнома имзолаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!