Моуриньо аввалги услубига қайтмоқчи. Бу тактикада Шомуродовга жой борми?

"Рома" Италия чемпионати 25-турида "Сассуоло" билан куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

"La gazzetta dello sport" нашри учрашув олдидан Жозе Моуриньо қандай тактика қўллаши борасида материал чоп этди. Унга кўра португалиялик мутахассис ўзининг севимли услубидан фойдаланиши ёзилган, яъни 4-2-3-1. Жозе Римда кўпинча 4-1-3-2 форматидан фойдаланаётганди. Бунда Тэмми Абрахамга Николо Дзаньоло тандем бўлаётганди.

Шуниси эътиборга моликки, кубок баҳсида жароҳат олиб, мазкур учрашувни ўтказиб юбориши айтилган Абрахам бугун ҳужумда кўриниш бериши тахмин қилинган. Афтидан, Шомуродов бу гал ҳам захирадан вақти келишини кутиб ўтирадиган кўринади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
maxmudovadilbar2@gmail.com
13/02/2022 15:34
To'risini etganda bu principial mourinio charchatvordi boru bizani kuturvurb Shoma molodec unga imkon berish kere u mehnatkash futbolchi