Моуриньо Барселонага келди. Янгилик борми?

“Рома”дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо қайси жамоада фаолият юритиши кўпчиликни қизиқтириб келмоқда.

Айни пайтда португалиялик мутахассис хизматига Италиянинг “Наполи” ва Саудия Арабистонининг “Аш-Шабаб” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Даъвогарлар сафида “Барселона” ҳам бор. Каталонияликлар  ҳозирги бош мураббий Хави Эрнандес ишдан олинадиган бўлса, ўрнига Моуриньони таклиф этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда.

El Chiringuito TV  ўз ижтимоий тармоқларида Моуриньонинг Барселонага келганини маълум қилди. Жозе аэропортда қайси жамоани танлаши ва “Барселона”ни қабул қилиш имкони ҳақида сўралган саволларга аниқ жавоб бермаган.

Бироқ, Моуриньонинг Барселонага келгани мухлислар орасида турли муҳокамаларни келтириб чиқаряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мурад Умаров
22/01/2024 15:02
Дарем керемас .
Бу ифлос Узбек лидерини синдирди.
Rahim Hudayberganov
22/01/2024 07:16
Кутни Барсага якинлаштирмаслик керак