Моуриньо билан кўришишимга рухсат беришмаяпти!

“Рома”нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе клуб раҳбарияти футболчини бош мураббий Жозе Моуриньо билан учрашишига йўл бермаяпти.

- Мени асосий гуруҳда машғулот ўташим тугул, Моуриньо билан кўришишга ҳам рухсат беришмаяпти. Мураббийга ўз ўйинимни кўрсатишим учун ҳам ҳеч қандай имкон йўқ. Мен “Рома” сотишни ва ижарага беришни керак бўлган 20 нафар футболчи билан машқ қилиб юрибман, - деди Хавьер Пасторе.

Хавьер Пасторе “Рома”га 2018 йилда 24 миллион еврога трансфер қилинган эди. Бироқ, жароҳатлар ва ўйин сифати туфайли Рим клуби етакчилари қаторига қўшила олмади.

Машҳур футболчи Аргентинадан Европага кўчиб ўтганидан кейин Италиянинг “Палермо” ва Франция гранди ПСЖ таркибида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!