Моуриньо биринчи футболчи билан хайрлашди

“Рома”га керак бўлмай қолган футболчилар клуб базасини тарк эта бошлади. Биринчи бўлиб, январда ижарага олинган Эйнсли Мейтленд-Найлс ўз юртига равона бўлди.

Англиялик футболчининг клуб билан шартномаси якунланишига бир ой қолди. Рим клуби “Арсенал”га тегишли бўлган ярим ҳимоячининг трансфер ҳуқуқини сотиб олмайдиган бўлди.

Чемпионатнинг иккинчи ярми учун олиб келинган 24 ёшли футболчи А Серияда саккизта, Конференциялар лигасида учта ва Италия кубогида битта ўйин ўтказди, лекин самарали ҳаракатларни амалга оширмади.

Унинг ҳаракатлари Жозе Моуриньога маъқул келмагани учун Римда олиб қолинмайдиган бўлди.

Жозе Моуриньо Эйнсли Мейтленд-Найслнинг “Рома”дан кетганига муносабат билдириб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида  “Сени соғиниб қоламиз”, деб пост қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!