Моуриньо: Биз Деле Алли билан гаплашиб олдик

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий мавсум жуда кам майдонга тушаётган ярим ҳимоячи Деле Алли билан гаплашиб олганини маълум қилди.

“Кеча Алли билан яхши суҳбатлашдим. Ўйлайманки, биз умумий тилни топдик. Уни ҳам, жамоани ҳам мавсумнинг муҳим қисми кутиб турибди. У бизга керак. Бизга яхши формадаги Деле Алли керак. Биз фақат унинг нормал ҳолатга келишини кутяпмиз.

Албатта, битта суҳбат орқали футболчини юқори спорт формасига қайтариб бўлмайди, лекин умид қиламанки, у ушбу суҳбатдан мотивация олди. У жароҳатдан тикланиши, машғулотларга қайтиши ва ҳаммасини бошидан бошлаши керак”, - деди португалиялик мутахассис.

Бундан аввалроқ, Алли январда ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!