Моуриньо: Биз етакчиларимизни қўйиб юбормаймиз!
Ads

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо жамоа дарвозабони Давид де Хеанинг Мадриднинг “Реал” клуби таркибига трансфери ҳақида айтиб ўтди.

- Нима деб ўйлайсиз, ўз сафига энг зўр футболчиларни қўшиб олишни режалаштираётган жамоа етакчиларини қўйиб юборадими? Юқори натижаларга эришиш учун кучли ўйинчиларни сотиб олишимиз керак. Биз бу борада Санчес, Погбани сафимизга қўшиб олдик. Шуни айтишим лозимки, биз етакчиларни қўйиб юбормаймиз!, - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради goal.com нашри.