Моуриньо бу футболчини оғзидан бол томиб мақтади

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Mais Futebol нашрига берган интервюсида яқинда ўзининг 30 ёшини нишонлаган португалиялик ярим ҳимоячи Сержиу Оливейранинг жамоага қўшган ҳиссаси ҳақида гапирди.

"У "Порту"га тегишли. "Агар улар уни яна бизга ижарага беришмоқчи бўлса, мен мамнуният билан Мадридга бориб, уни ўзим олиб кетаман, чунки у туғилган кунини ўша ерда нишонламоқда.

"У чемпион! У биз учун муҳим ўйинчи эди ва у менинг кўплаб принципларимни, жумладан майдонда ва ундан ташқарида ўзини қандай тутиш, қандай ишлаш ва қийинчиликларга қандай дош бериш тамойилларини яхши тушунарди.

У менга мавсумнинг иккинчи ярмида катта ёрдам берди. У бизга керак эди, у жамоавий ўйинчи ва жамоа индивидуалдан кўра муҳимроқдир.

Унинг биз учун қилган ишларидан миннатдорман. Мен унинг қолишини хоҳлардим, лекин буёғини вақт кўрсатади", - деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!