Моуриньо: "Будапештдаги финалда мағлуб бўлмагандик"
Жозе Моуриньонинг фикрича, “Рома” Европа лигаси финалида мағлуб бўлишга лойиқ эмасди.
Ўтган мавсум Европа Лигасида “Рома” финалгача етиб борган ҳал қилувчи беллашувда “Севилья”га пенальтилар сериясида мағлуб бўлганди.
"Фаолиятимнинг сўнгги кунигача айтаман, Будапештдаги финалда мағлуб бўлмагандик. Ҳар сафар мендан бу ҳақда сўралганда шуни такрорлайман.
Янги мусобақа ва биз ҳаммасини қайтадан бошлаймиз. Мақсад кейинги босқичга чиқиш.
Ўтган йилни мағлубият билан бошлагандик ва бу плей-офф йўлланмасини қўлга киритишимизни қийинлаштирди - биз Чемпионлар лигасидаги жамоага қарши ўйнашга мажбур бўлдик.
Гуруҳ босқичида биринчи ўринни қўлга киритсак, бу биз учун жуда муҳим бўлади”, - деди “Рома” бош мураббийи.
Фикрлар