Моуриньо: Бугун ҳамма нарса бизга қарши эди

  • 09 Sep 07:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг Европа лигаси доирасида Болгариянинг "Лудогорец" клубига қарши ўйинидаги омадсизлиги борасида гапирди.

Tecno

Конференциялар лигасининг амалдаги ғолиби Болгарияда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

“Яхши ўйин кўрсатдик демоқчи эмасман, чунки бу тўғри эмас, лекин ютқазмаслик учун етарли ҳаракат қилдик дея айта оламан. Бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо улардан етарлича фойдалана олмадик. Бугун ҳамма нарса бизга қарши эди деб айтсам ҳам бўлади.

Яхшиямки, бу плей-офф эмас. Олдинда гуруҳдан чиқишимиз учун бизни яна бешта ўйин кутиб турибди. Кейинги ҳафта бўладиган беллашувда бизга фақат ғалаба керак”, - деди португалиялик мутахассис.

Comments

You must be logged in to commet!