Моуриньо Бундеслигадан ҳужумчи кутяпти

Жозе Моуриньо келаси мавсум Чемпионлар лигаси йўлланмаси ва Европа лигаси ғолиблиги учун курашади. Шунинг учун ҳам португалиялик мутахассис ёзда янги ўйинчиларни олишга уринмоқда.

Италия матбуотининг ёзишича, римликлар жамоа ҳужумкорлигини ошириш учун Бундеслигада ўзини кўрсатган Филип Костич ва Саша Калайжични ўз таркиюига қўшиб олмоқчи.

“Айнтрахт” плеймейкери Костич жами 43 маротаба майдонга тушиб, еттита гол ва ўн бешта пас муаллифи бўлди. Унинг бир йиллик шартномаси борлиги учун 29 ёшли ўйинчини 20 миллион еврога олиш мумкин.

“Штутгарт” марказий ҳужумчиси  Калайжич атиги 15 та ўйинда қатнашган бўлса-да, олтита гол урди ва бир жуфт голли пас узатди. Унинг ҳам бир йиллик шартномаси бор ва нархи 22 миллион еврони ташкил қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!