Моуриньо CAS қарорига: Цирк эшикларини ҳамма учун очиб қўйинг
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Ньюкасл" бош мураббийи Стив Брюс ва клубнинг янги инвесторлари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Стивнинг ишлари жойида, янги мавсумда унинг жамоаси янада кучли бўлади. У учун хурсандман. Кейинги мавсумда молиявий фейр-плэй деган сўзлар бўлмайди, шундай экан унда янги харидлар учун яхши имкониятлар вужудга келиши мумкин.
"Молиявий фейр-плэй ўлик тизим. "Ньюкасл"нинг янги раҳбарлари цирк эшигини очиб, истаганларини амалга оширишлари мумкин.
Ҳозир "Манчестер Сити" ҳақида сўз очдик, аммо бошқа вазиятда бошқа клубларда ҳам шу каби ишлар бўлган. Натижани ўзингиз яхши биласиз.
Мен истаган одам истаган ишини қилиши учун цирк эшиклари барча учун очиб қўйилиши тарафдориман", - дейди Моуриньо.
Фикрлар