Моуриньо “Челси”ни учинчи марта бошқаришга тайёр
Англия Премьер-лигасида бешинчи ўринда бораётган “Челси” қониқарсиз натижалар ортидан бош мураббий Энцо Марескани истеъфога чиқариб юборди.
Айни пайтда клуб мутасаддилари бош мураббий қидирмоқда. Бу вазиятда Жозе Моуриньо Лондонга қайтишга тайёрлигини маълум қилди.
Бу ҳақда Indykaila News X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Туркияда “Фенербаҳче” бош мураббийлигидан озод қилинганидан кейин Португалия чемпионати вакили “Бенфика”ни қабул қилиб олган Моруиньо “аристократлар” таклифини кутмоқда.
Португалиялик мутахассис “Челси”ни ўзининг ҳақиқий ёқтирган жамоаси, деб ҳисоблайди ва яна бу жамоа бош мураббийи бўлишни истайди.
Шу билан бирга, айрим манбалар маълумотларига кўра, “Челси” Жозе кутган таклифни бермаслиги мумкин. Чунки уларга замонавий услубда ишлайдиган мураббий керак.
Моуриньо “Челси”ни 2004–2007 ҳамда 2013–2015 йилларда бошқарган. Кейинги пайтда аксарият экспертлар португалиялик мутахассисга қатор ғалабаларни келтирган футбол услубини замондан ортда қолганини айтиб, танқид қилиши кўп учрамоқда.



Фикрлар