Моуриньо чемпионликдан сўнг нималар деди? У "Рома"дан кетадими?
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг Конференциялар лигасидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Торино"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этгандан сўнг кийиниш хонасида йигитларга биз қилишимиз керак бўлган ишни бажардик, яъни Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритганимзни айтдим. Шу сабабли, бугун йўлланма учун эмас, балки тарих ёзиш учун майдонга чиқдик ва буни уддаладик.
Аввал бошидан Конференциялар лигасида ғалаба қозонишимизни ҳис қилгандик. Ўйинлар тобора қийинлашиб борди. "Марсел" ва "Фейеноорд", "Лестер" каби кучли клублар ярим финалгача келди. Шундай бўлса-да, бор эътиборимизни бош совринга қаратгандик.
"Мен "Рома"да қоламан. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Клубнинг ажойиб ва ҳалол эгалари бор. Бошлаган ишимни давом эттиришим керак. Биз ушбу лойиҳа устида ишлашда давом этишимиз ва янги мавсум учун режалар тузишимиз зарур", - деди португалиялик мутахассис.
Фикрлар