Моуриньо дисквалификация қилиниши мумкин
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо "Наполи"га қарши ўйиндан кейин учрашув ҳакамлари Ди Паоло ва Ди Беллони танқид қилгани учун жазоланиши мумкин.
Спорт прокуратураси португалиялик мутахассиснинг "Наполи" - "Рома" учрашуви ҳакамлари устидан сўнгги шикоятларини уларга нисбатан туҳматли баёнот сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар бермоқда.
Моуриньо шу куни ўйин давомида иккала томонга ҳам бир хил қарорлар қабул қилмагани учун ҳакамларни жиддий танқид қилган эди. У ўйиндан кейинги интервьюларида, айнан ҳакамлар “Рома”ни ғалабадан маҳрум қилгани ҳақида гапирган.
Фикрлар