Моуриньо энди бу жамоани бошқармайди!

“Интер” директори Беппе Маротта клуб тарихидаги энг муваффақиятли бош мураббийлардан бири Жозе Моуриньонинг яна жамоани бошқариш имкониятларини ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

- Биз Жозе Моуриньо бошчилигида “Интер” қўлга киритган треблни жуда қадрлаймиз.Лекин биз унинг қайтишини ўйлаётганимиз ҳам йўқ. Жозе ўз номини “Интер” тарихига абадий ёзиб қўйган. Бироқ у энди “Интер”ни бош мураббий сифатида бошқармайди, - деди Беппе Маротта.

Жозе Моуриньо 2008-2010 йиллар “Интер”ни бошқарган. Бу даврда у икки марта Италия чемпионати ғолиби ва Чемпионлар лигаси бош соврини соҳиби бўлган.

Португалиялик мураббийнинг “Интер” мухлислари ўртасида ҳурмати катта.

sezon-2009-10-pik-mourinju_15848882441565595820

У “Манчестер Юнайтед”да эмас, шу ерда бахтли

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”да қўл остида ўйнаган Алексис Санчес ҳақида фикр билдирди.

Чилилик футболчи “Интер”га келишидан олдин манчестерликлар шарафини ҳимоя қилган. Бироқ катта маош олишига қарамай, ўз ўйинини намойиш қила олмаган. Милан клубида эса яна юқори савияга чиққани учун Манчестердаги омадсизликларини кўпчилик Моуриньо билан боғлайди.

Португалиялик мутахассис 2017-2019 йилларда “Манчестер Юнайтед”да Санчесга устозлик қилган вақтни чилилик футболчини “қайғули одам”, дегани анча шов-шув бўлганди.

Санчес Италия кубоги доирасида “Рома” дарвозасига ажойиб гол уриб, жамоасини кейинги босқичга чиқишига кўмаклашди.

- Ўйиндан олдин Алексис билан гаплашдим. Англиядаги турмуш тарзи унга тўғри келмаган. Унинг ўрни шу ерда экан ва “Интер”да у бахтли. У бизга ажойиб гол урди ва бу ўйин мувозанатини ўзгартирди, - деди Жозе Моуриньо.

Алексис Санчес жорий мавсумда миланликлар таркибида барча турнирларда 23 маротаба майдонга тушди, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига тўртта голли пас узатди.

alexis

Рақибга кўп имкон бериб қўйдик

“Рома” ҳимоячиси Мараш Кумбулла Италия кубоги чорак финалида “Интер”га бой берилган ўйин ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

- Ўйин аввалидан кўп нарса ўхшамади. Биринчи голни ўтказганимиздан кейин ҳаммаси расво бўлди. Биз илк дақиқадан рақибга кўп имконият бердик, бу камчиликни йўқотиш устида кўпроқ ишлашимиз керак.

Ҳозиир ҳаммаси жойида, деб ўзимизни хотиржам қиладиган аҳволда эмасмиз, лекин жамоадошларимдан фахрланишимни яшириб ўтирмайман. Бутун учрашув давомида бир хил курашишни ўрганишимиз лозим. Мураккаб вазиятларда янада кучлироқ жисплашиш керак бўлади. Айни пайтда бизга барқарорлик ҳам етишмаяпти, - деди 21 ёшли марказий ҳимоячи Мараш Кумбулла.

127869_7j4s6hz

Мухлислар стадионга қайтади

Италия соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца 1 мартдан бошлаб спорт тадбирларига қўйиладиган мухлислар сонига қўйилган чеклов кенгайтирилишини маълум қилди.

Очиқ ҳаводаги ареналарга келадиган ишқибозлар сони трибуна сиғимининг 50 фоизидан 70 фоизигача оширилади.

Ёпиқ ареналарда бу кўрсаткич 60 фоизгача етказилади.

Спорт мусобақалари давомида мухлисларнинг аренага киришига қўйилган чеклов 2020 йилнинг 29 февралидан буён давом этмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, мутасаддилари 19 мартдан эътиборан барча чекловларни олиб ташлаш масаласини муҳокама қилаётган экан. Захира санаси сифатида 24 март белгиланган. Шу куни Италия терма жамоаси Палермо шаҳрида Шимолий Македонияга қарши учрашув ўтказади.

BIG-GettyImages-1355542590

Абрахамнинг жони темирдан, Шомуродов эса аламзада Моуриньонинг фикри ўзгаришини кутишга мажбур!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!