Моуриньо энг зўр ярим ҳимоячи кимлигини айтди
Ads

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига кўра, Поль Погбани ёрқин келажак кутмоқда.

– Одамлар “Олтин тўп”га бўлган муносабатларини ўзгартириши мумкин. Агар Сиз ҳужумчи бўлмас экансиз, айни дамда ушбу мукофотни қўлга киритишингиз амри маҳол. Франц Беккенбауэр, Фабио Каннаваро ва ҳаттоки Луиш Фигунинг уни қўлга киритгани шунчаки мўъжиза.

– Агар олдингидек бўлса, Поль Погба совринни ютиши мумкин. У ярим ҳимоячи, ҳужумчи эмас, аммо жуда кўп гол уради, чунки унда шундай иқтидор бор. Гарчи шундай бўлсада, мен уни жаҳоннинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб ҳисоблайман, – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради SFR Sport нашри.

Погба “МЮ” сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 5 голга муаллифлик қилган.