Моуриньо: Эриксеннинг келажаги борасида ҳаммасини биламан

  • 28 декабрь, 2019, 11:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “шпорлар” етакчиси Кристиан Эриксеннинг келажаги борасида барчасини билишини айтди.

“Мен Эриксен ҳақида ҳаммасини биламан, чунки биз жуда кўп ва очиқ гаплашамиз. Бир-биримизга ишонамиз. Айтишим мумкин бўлган ягона нарса бу унинг келажаги ҳақида билишимдир. Лекин мен ҳеч нарса айтмоқчимасман. Бу ҳақда Кристианнинг ўзи айтиши керак”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ўтамиз Эриксеннинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!