Моуриньо фахрлий натижа қайд этди

"Тоттенхэм" клуби Европа лигасининг 2-саралаш босқичи доирасида Пловдивнинг "Локомотив" жамоаси устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ғалаба Лондон клубининг бош мураббийи Жозе Моуриньо учун Еврокубоклардаги 100-си бўлди.

Португалиялик мутахассис ушбу кўрсаткичнинг 30 тасини "Челси"да, 24 тасини "Реал"да, 18 тасини МЮда, 16 тасини "Порту"да, 10 тасини "Интер"да ва 2 тасини "Тоттенхэм"да қайд этган.

57 ёшли мураббий 2019 йилдан буён, "шпорлар"га устозлик қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!