Моуриньо фикридан қайтгани йўқ
Жозе Моуриньо бир пайтлари ўзининг қўл остида ўйнаган Диогу Далотни “Манчестер Юнайтед”дан “Рома”га олиб ўтиш фикридан қайтгани йўқ.
Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис 23 ёшли ҳимоячига етарли ўйин амалиётини кафолатламоқда. Далотнинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади. Агар футболчи бу келишувни узайтирмаса, “Юнайтед” раҳбарлари ёзда уни сотиб юборишига тўғри келади.
Таъкидлаш жоизки, португалиялик ўйинчи кейинги мавсумларда асосий таркибга кира олмаяпти. Шу боис, у ўтган мавсумни ижара асосида “Милан”да якунлаган эди. Миланликлар унинг трансфер ҳуқуқини сўраб, “Манчестер Юнайтед”га мурожаат ҳам қилган. Лекин англияликлар бу таклифни қабул қилмаган.
Далот жорий мавсумда премьер-лиганинг 16 та учрашувида кўриниш берди холос.
Фикрлар