Моуриньо Франция терма жамоаси сардорини "Рома"га олиб келмоқчи
"Рома" раҳбарияти "Тоттенхем"нинг 34 ёшли дарвозабони Уго Льорисни сотиб олишни кўзлаётган жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньони қабул қилишга тайёр.
Calciomercato нашрининг хабарига кўра, португалиялик мутахассис “Тоттенхэм”даги собиқ шогирди билан Рим клубида ҳам бирга ишламоқчи. Франция терма жамоаси дарвозабонининг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Уго Льорис ортда қолган 2020/21 йилги мавсумда премьер-лиганинг 38 та учрашувида майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан жами 45 та гол ўтказиб юборди ва 12 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
“Тоттенхэм” ўтган мавсум АПЛда 7-ўринни эгаллади, “Рома” ҳам А Серияни худди шу ўринда якунлади.
Фикрлар