Моуриньо ғалабадан сўнг, Шомуродов ва Абрахамни солиштирди!

УЕФА Конференциялар лигаси ортидан узоқ давом этадиган А Серия ўйинлари ҳам “Рома”, Жозе Моуриньо ва Элдор Шомуродов учун омадли бошланди.

Португалиялик мутахассис ўзига хос усулда ҳаммани ҳайрон қолдирди. Кетма-кет учта учрашувда гол уриб, асосий ҳужумчига айланиб бораётган Элдор Шомуродовни захирада қолдириб, ҳали умумий гуруҳ билан бирорта машғулотда қатнашмаган ва назорат ўйинида ҳам тўп тепмаган Тэмми Абрахамни бошланғич таркибда майдонга туширди.

Таъкидлаш лозимки, англиялик ҳужумчи ҳам мақташганича бор экан. У худди азалдан “Олимпико” стадионида футбол ўйнаб юргандек тўп тепди, учрашув бошиданоқ рақиб ҳимоячиларига босим ўтказа бошлади. Моуриньо яна футболчи танлаш маҳоратини намойиш этиб қўйди.

Айнан Абрахам учрашувнинг 17-дақиқасида тезкор ҳужумга ўтиб, рақиб дарвозабонини ўзига нисбатан қоида бузишга мажбур қилди. Бунинг оқибатида ҳакам меҳмонлар посбонини майдондан ҳайдади. Адолатли қарор бўлди. Футболчилар сонидаги устунлик тезда самара берди. Вазият қаҳрамони яна Тэмми. У уч рақибни ўзига қаратиб, Генрих Мхитарянга голли пас оширди.

234501_m

Иккинчи бўлимда ҳакам футболчилар сонини тенглаштириб қўйди. “Рома” етакчиси Николо Дзаньоло иккинчи огоҳлантиришни олиб, 52-дақиқада майдонни тарк этди. “Фиорентина”  қисқа фурсатда Никола Миленкович ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди.

Орадан беш дақиқа ўтиб, Тэмми Абрахам бу гал Жордан Веретуни голли пас билан таъминлади ва мезбонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Шомуродов ўйинга учрашувнинг 69-дақиқада қўшилди. У Тэмми Абрахам ўрнига майдонга тушди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, айнан ўзбек ҳужумчиси ўз ҳаракатлари билан учрашув ғолиби масаласига ойдинлик киритди. Элдор рақиб майдончаси томонида Игордан тўпни  олиб қўйди ва унинг ақлли тўп узатиши ўқий олган Жордан Верету дубль қайд этиб, ғалабани мустаҳкамлаб қўйди -  3:1.

Элдор ўзига тақдим этилган қисқа вақт давомида ҳам гол уриши мумкин эди. Легионеримизнинг дарвоза томон аниқ бораётган зарбасини “Фиорентина”нинг иккинчи  посбони Пьетро Террачиано маҳорат билан тўсиб қолди.

shooomaaa

Дебют учрашувидаги ғалабадан сўнг, Жозе Моуриньо ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Етарли даражада яхши ҳаракат қила олмаганимизга қарамай, ўйин жуда ажойиб бўлди. Биз 11 га 11, 10 га 10 ўйнаганда зўр кўриндик, лекин бир киши кўп бўлиб тўп тепганимизда бундай бўлмади.

Ана шу вазиятда мўлжалимизни йўқотиб қўйдик ва прессинг қўллашга қийналдик. Дзаньолони йўқотганимиздан кейингина ўйинга қайта олдик ва иккита гол урганимиздан кейин ўйинни ўз назоратимизга олдик.

Кимнидир захира ўриндиғида қолдириш осон эмас. Лекин Шомуродов чап қанотда ҳам, Абрахам билан жутфликда ҳужумда ҳам ўйнашга қодир. Элдор бўш ҳудудларда рақиб учун жуда катта хавф солади, Тэмми эса кўпинча “устун” вазифасини бажариб беради. У чарчаб қолмаган тақдирда ҳам, бир неча дақиқадан кейин ўрнига Шомуродовни барибир туширардим.

Ҳозирча, улардан ҳеч бири мавсумолди йиғинларининг илк кунидан бошлаб ишлаган футболчилардай етарли даражада жисмоний тайёргарликка эга эмас. Шу боис, ҳужумчи ортида Лоренцо Пеллегринини ўйнатдим.

Ҳакамлар ҳар бир қарорда адолатли бўлди. VAR баъзан ҳал қилувчи аҳамиятга эга кичкина хатоларни топишга ёрдам бермоқда.

Учрашувдан сўнг, рақиблар устози Винченцо Итальянонинг ёнига бориб, “Фиорентина” зўр мураббий топганини айтдим, - деди Жозе Моуриньо.

1629665198_roma

Шундай қилиб, “Рома” А Сериядаги биринчи уч очкосини қўлга киритди. Энди Жозе Моуриньо шогирдлари 29 август куни юқори лига дебютанти “Салернитана” жамоаси меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
23/08/2021 10:54
Абраҳамнинг техникаси юқори,яний дреблингларни кўп ишлатади.Шомуродов эса таран ва кроссчи.Кўпроқ рақиб ҳимоясини куч билан ёриб ўтиб тезда қочиб кетишга ҳаракат қилади.Кечаги голлий узатмамада ҳам,жисмоний кучга таянди.Омад Шомуродов!
Jumaniyazov Sherali
23/08/2021 11:16
Агар Элдор иккинчи уринишда хам гол урганда вазият бошкача булар эди.Менимча Элдорга вакт етмади.Абрахам хакикатанам тезкор хужумчи экан.
Jumaniyazov Sherali
23/08/2021 11:16
Агар Элдор иккинчи уринишда хам гол урганда вазият бошкача булар эди.Менимча Элдорга вакт етмади.Абрахам хакикатанам тезкор хужумчи экан.
&
Ашуров Бахтийор
23/08/2021 12:14
Ўша сиз айтган иккинчи вазиятда Шомуродов тўғри қарор қабул қилган эди.Тўпни дарвозабонни устидан ошириб қўймоқчи бўлди.Шунчаки ўша пайтла омад етишмади.Абраҳамни эса техникаси хақиқатдан ҳам, юқори экан.Шу билан бирга тез қарор қабул қиладиган ҳужумчи экан.Шунинг учун ҳам Мауринио; уни бир жойда қотиб қолади -деди.Бундай футболчилар ўз техникасига кўп ишониб қолиш оқибатида ёки вақтдан ютқазади ёки тўпни йўқотиб қўяди. Лекин тезлик борасида мақтана олмайди.
Sattorov Xayriddin
23/08/2021 19:05
Eldorga italiya osnmas xoli