Моуриньо ғалабадан сўнг фақат бир ўйинчини мақтади

“Рома” А Сериянинг тўққизинчи турида “Олимпико”даги баҳсда “Лечче”ни қийинчилик билан 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Бўрилар”га ғалаба келтирган голларга Крис Смоллинг ва Пауло Дибала муаллифлик қилди.

“Рома” бош мураббийи беллашувдан кейин ўз фикрларини билдирди.

- Анчадан бери бунақа ўйин бўлганини эслай олмайман. Биз учрашувнинг катта қисмида бир футболчи кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамай, мен бе баҳс тезроқ тугашини интизорлик билан кутдим.

Пайшанба кунги баҳсдан кейин якшанба куни майдонга тушиш ҳар доим қийин бўлган. Чарчаганингдан кейин осон нарсалар ҳам мураккаблашиб кетади. Белоттидан ташқари қолган футболчилар тўп билан яхши ишлай олмади, - деди Жозе Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
nazarov Muhammadmirzo
10/10/2022 19:35
Krisa mavr ertak to'qima belottidan zaxira futbolchilari volpato bove lar ham yahwi o'ynedi