Моуриньо ғазабига дучёр бўлган футболчининг бозори юришиб кетди

Жозе Моуриньо билан суҳбатдан сўнг, Тоттенхэм”да ўйнамаслигини билдирган франциялик Танги Ндомбеле бирданига бир нечта клубдан таклиф олди.

23 ёшли ярим ҳимоячини “Барселона”, “Бавария” ва ПСЖ ўз таркибига чорламоқда.

Аслида бу клублар ўтган йили ҳам Тангига харидор бўлганди. Ўшанда футболчи “Тоттенхэм”ни танлаганди. 62 миллион евро эвазига “Тоттенхэм”га ўтган Танги клуб тарихидаги энг катта трансфер соҳиби саналади.

“Тоттенхэм”даги вазиятни кузатиб бораётганлар Жозе Моуриньо ва Тангини яраштириш имконсиз эканини айтишмоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)