Моуриньо гранд жамоалар мураббийларидан қолишишни истамади
“Вильярреал” таркибида юлдузга айланиб бораётган Пау Торреснинг харидорлари сафи кенгайиб бормоқда.
Бу марказий ҳимоячини Жозе Моуриньо ҳам ўз жамоаси таркибида кўрмоқчи. 23 ёшли футболчи “Вильярреал” билан тўрт йиллик шартномага эга бўлишига қарамай, “Тоттенхэм” уни қишки трансферлар вақтида сотиб олишга ҳаракат қилади.
“Вильярреал” раҳбарияти бу футболчининг трансферини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Пау Торрес “Тоттенхэм”дан ташқари “Барселона”, “Реал”, “Манчестер Сити” ва “Арсенал” нишонида ҳам турибди. Жозе эса, бу футболчи учун курашда гранд клублар мураббийларидан қолишмоқчи эмас.
Фикрлар