Куман икки футболчига янги жамоа топиб берди

Рональд Куман “Барселона”дан кетиши кераклигини айтган Карлес Аленья ва Рики Пуч қишки трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтиши кутиляпти.

Каталонияликлар билан дўстона алоқага эга бўлган “Бетис” ҳар икки футболчини ижарага олишга қарор қилган. Бу жамоа раҳбарлари ҳозир “Барселона”га маъқул келадиган таклиф тайёрламоқда.

“Бетис” жароҳат туфайли чемпионатни ўтказиб юбораётган етакчи футболчиси Серхио Каналеснинг ўрнини босиш учун “Барселона”нинг икки ярим ҳимоячисига кўз тикаётгани айтилмоқда. Шунинг учун ҳам ижара муддати қисқа бўлади ва шу мавсум якунида Аленья ва Пуч яна Каталонияга қайтарилади.

“Милан” АПЛнинг икки юлдузини кўзламоқда

Суарес Мессининг аҳволидан хавотирда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!