Моуриньо: Ҳақиқий профессионал керак бўлса, бу менман!

“Рома” бош мураббийдигидан озод этилган Жозе Моуриньо ўзига жуда катта баҳо берди. Португалиялик мураббий натижаларга қарамай, клубда сидқидилдан хизмат қилганини таъкидлади.

- Мен “Рома”да икки йилу беш ойдан бери бирорта машғулотни ўтказиб юбормаган ягона одамман. Менинг бирор касаллигим ёки кайфиятим бўлмаган кун йўқ. Икки ярим йил давомида бирорта ёмон ҳолатга тушганим йўқ, ҳатто бир неча ҳафта олдин ҳамма касал бўлганида ҳам мен соғлом эдим.

Клуб раҳбарияти вазиятдан келиб чиқиб бир кунга рухсат берганида ҳам Римни атиги 15 соатга тарк этдим холос.

Шу боис, профессионаллигимни ва ишга бўлган муносабатимни шубҳа остига олишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Профессионалликка ёрқин мисол керак бўлса, бу менман. 20 йилдан ортиқ давом этаётган мураббийлик фаолиятимда бирорта учрашувни ўтказиб юбормаганман, - деди Жозе Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
17/01/2024 16:11
Мендурман уша....тур йукол.онангни сани.
&
Адхамжон Низомов
17/01/2024 15:27
Пук ебсан,Моур ифлос,Канча-канча футболчилар каби Элдорни хам захирада чиритдинг.Лекин Элдор кайтади.Ишонавер.