Моуриньо ҳайдаган юлдузга янги жамоа топилди
Жозе Моуриньо “Рома” қабул қилиб олганидан кейин ўзига маъқул келмаган бир гуруҳ футболчилар билан ишламаслигини билдирганди. Португалиялик мутахассиснинг “қора рўйхати”га Испания терма жамоасида жаҳон чемпиони бўлган Педро ҳам киритилганди.
Ниҳоят, ҳужумкор ярим ҳимоячи “Рома”ни тарк этадиган бўлди. Педро “бўрилар”нинг ашаддий рақиби "Лацио“ сафига қўшилади.
“Лацио” бош мураббийи Маурицио Сарри 34 ёшли футболчи ҳали ўзини кўрсата олишига ишонмоқда. Педро “Челси” футболчиси сифатида Сарри қўл остида тўп сурган ва мураббий ишончини оқлаган.
Педронинг “Рома” билан яна икки йиллик шартномаси бор. Икки клуб ўртасидаги келишувга кўра, футболчи текинга қўйиб юборилади. Бироқ, унинг ўйинига қараб, бонуслар қайта кўриб чиқилади. Педронинг ўзи “бургутлар” сафига ўтиши учун маоши сезиларли даражада камайишига розилик берди.
Педро ўтган мавсумда “Рома” сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол урди.
Фикрлар