Моуриньо ҳужумда 2 та футболчини ўйнатмоқчи. Улар кимлар?

"Рома" Италия чемпионати 18-турида "Аталанта" билан куч синашади. Беллашув 18 декабрь куни бўлиб ўтади.

Жозе Моуриньо римликларнинг олдинги чизиғида 2 та футболчини ўйнатмоқчи. Бири Тэмми Абрахам, иккинчиси Николо Дзаньоло. Бу ҳақда la gazzetta dello sport нашри хабар берди.

Қизиғи шундаки, Дзаньоло асли ярим ҳимоячи бўлса-да, Моуриньо уни ҳужумда синаб кўрмоқда. Аммо италиялик футболчи А Сериянинг бу мавсумида 16 ўйинда майдонга тушган ва бирорта гол ура олмади. Мураббий эса унга имконият беришда давом этмоқда. 13 учрашувда бир марта дарвозани ишғол қилган Элдор Шомуродов эса ўз вақтини кутишга мажбур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SIROJ BO'RIYEV
17/12/2021 15:27
Shomani zahiradan tushirsa yaxshi variant chunki ôtgan yili jeneo safida atalantaga qarshi zahiradan tushib ikkita urgandi