Моуриньо Иброҳимовичга: Кетсанг кетавер, катта кўча!

Жозе Моуриньо “Интер”ни бошқарганида жамоа етакчиси Златан Иброҳимович билан бўлган воқеани эслади.

Тажрибали мураббийнинг айтишича, 2009 йили Златан унинг олдига келиб,  “Мен кетаман, Чемпионлар лигасида зафар қучишим керак”, - деган.

- Менинг италиялик ёрдамчиларим, жамоа аъзолари Златансиз Чемпионлар лигасини қандай ютамиз, деган хаёлга борди. Мен ҳам ун  кетишини истамасдим, лекин гапимни “Кетсанг кетавер, биз Чемпионлар лигасини ютамиз”, деб тугатдим, - дейди Моуриньо.

Ўша йили Иброҳимович “Барселона”га ўтиб кетди, чемпионлар лигаси бош соврини эса Жозе Моуриньо бошқарган “Интер”га насиб қилди.

Менга “Барса” ҳам, “Ливерпуль” ҳам керакмас

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)