Моуриньо икки нафар зўр футболчи топди

Жозе Моуриньо “Тоттенхэм”нинг ҳужум салоҳиятини ошириш учун икки нафар зўр футболчи олиб келишни режалаштиряпти.  

Португалиялик мутахассис биринчи навбатда “Лестер”нинг ҳужумкор футболчиси Демерэй Грейни трансфер қилмоқчи. Бу футболчи тўрт мавсум давомида “тулкилар”га етакчилик қилганига қарамай, бош мураббий Брендан Рожерс жорий  чемпионатда уни бирорта учрашувда ўйнатгани йўқ.

Грейнинг шартномаси ёзда тугайди ва “Лестер” уни қишда арзон нархга сотиб юбормоқчи. Бу футболчига “Вест Бромвич” ва “Ньюкасл”дан ҳам таклиф бўлганди. Бироқ Демерэйнинг ўзи совринли ўринлар учун курашадиган ва Европакубокларда иштирок этадиган жамоага ўтмоқчи эканини билдирди.

Моуриньонинг нишонига тушган иккинчи футболчи “Брентфорд” ҳужумчиси Маркус Форссни олиш учун “Тоттенхэм” харажат қилиши керак бўлади. Чунки 21 ёшли финляндиялик тўпурарнинг шартномаси яна икки ярим йил давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)