Моуриньо икки ўйинчини кузатади

  • 12 мая, 2022, 16:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” Конференциялар лигасининг финалида Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоаси билан куч синашади.

Tecno

25 май куни Албаниянинг Тирана шаҳри мезбонлик қиладиган беллашувда Жозе Моуриньо жамоа спорт директори Тьягу Пинто унга олишни таклиф қилаётган иккита футболчи ўйинларини бевосита кўриш имконига эга бўлади.

Маълумотларга қараганда, Тьягу Пинто аргентиналик марказий ҳимоячи Маркос Сенези ва туркиялик ярим ҳимоячи Оркун Кўкчуни олишни режалаштирмоқда.

25 ёшли Сенези мавсум давомида 47 маротаба майдонга тушиб, учтадан  гол ва ассист қайд этди. Унинг трансфери 12 миллион еврони ташкил қилмоқда.

21 яшар Кўкчу эса 48 та ўйинда тўққизта гол ва саккизта голли узатма муаллифига айланди. Истеъдодли марказий ярим ҳимоячини олиш учун римликлар 17 миллион евро сарфлашига тўғри келади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию