
Моуриньо ишга киришди: "Рома"нинг икки футболчиси кетади
"Рома"нинг икки ярим ҳимоячиси жамоани тарк этади.
"Football Italia" нашрининг хабарига кўра, Хавьер Пасторе ва Карлес Перес "бўрилар" сафини тарк этишга яқин турибди. Римликларни янги мавсумда бошқариши маълум бўлган Жозе Моуриньо ушбу икки футболчи хизматидан фойдаланмоқчи эмас. "Рома" раҳбарияти ярим ҳимоячиларга янги жамоа қидирмоқда.
Аввалроқ, Моуриньо жамоасида "Интер"нинг ёш футболчиси Федерико Димаркони кўрмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, "Рома" А Серия якунига 1 тур қолган бир пайтда, 61 очко билан 7-ўринни банд этиб турибди. Рим клубида турнир жадвалида кўтарилиш имконияти йўқ.
Фикрлар