Моуриньо: Истеъдодинг бўлса, барчасини ўзгартира оласан

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Агар футболчида истеъдод бўлмаса, ундан ҳеч нарса чиқмайди, акс ҳолатда у барчасини ўзгартира олиши мумкин. Ндомбеленинг дастлабки олти ойи қандай бўлганини билмадим, аммо мен клубга келганимда унда муаммолар бор эди.

Бошқа чемпионатдан келган футболчини тезда янги клубга мослашиши осон бўлмайди. Бироқ жаҳон футболида ёмон стартдан сўнг барчасини ўзгартира олган футболчилар талайгина топилади", - дейди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!