Моуриньо: "Истеъфо нима эканлигини яхши биламан"

"Тоттенҳем" устози Жозе Моуриньо Унаи Эмерининг "Арсенал"дан истеъфога чиқарилгани борасида қарашлари ҳақида айтиб берди.

"Бундай янгиликлар доим ёқимсиз бўлиб келган. Отамни, олдинроқ эса ўзимни истеъфога чиқаришгандаги ҳолатимни яхши эслайман. Мураббийлар истеъфоси мени хеч қачон ҳурсанд қилмайди. Бундай вазиятларда доимо ўзимда дежавюни ҳис қиламан.

Унаи - фантастик мураббий. Ғалати, аммо у "Арсенал" билан ёмон натижалар қайд этди. Шунга қарамасдан у ажойиб мутаҳассис. Ҳали унинг фаолияти омадли бўлади", - дейди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!