Моуриньо жаҳон чемпионига имкон бермоқчи

“Ювентус”га керак бўлмай қолган Сами Хедира Англия премьер-лигасида тўп тепиш орзусида эканини маълум қилганди.

Айни пайтда икки клуб унинг орзусини рўёбга чиқаришга тайёр. “Тоттенхэм” тажрибали ҳимоячига имкон бермоқчи. Хедиранинг ўзи ҳам Жозе Моуриньо қўл остида тўп суриш истагида эканини очиқ айтганди.

Бундан ташқари, германиялик ярим ҳимоячига “Эвертон”дан ҳам чорлов бўляпти. Жамоа бош мураббий Карло Анчелотти яна Хедирага устозлик қилиш нияти борлигини яширмади.

“Ювентус” бирорта учрашувда ўйнатмаган Сами Хедирага “Лейпциг” ҳам кўз тикаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!