Моуриньо “Женоа”ни қабул қилиб олган Шевченкога маслаҳат беришни истамади!

“Рома” Италия чемпионатининг кейинги турида “Женоа” меҳмони бўлади. Генуя клуби бош мураббий Давиде Баллардинини истеъфога чиқариб, ўрнига украиналик мутахассис Андрей Шевченкони тайинлади.

“Женоа” ўзбек футболи мухлисларига бегона эмас. Элдор Шомуродов Италиядаги фаолиятини шу жамоадан бошлаган. Бўлажак ўйин легионеримиз учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Журналистлар Жозе Моуриньодан Андрей Шевченкога қандай маслаҳат беришини сўрашди.

- Мен Шевченкога маслаҳат бермайман, лекин бор яхши тилакларимни йўллайман. Бизнинг муносабатимиз жуда яхши ва бир биримизни ҳурмат қиламиз.

Шевчекода Украина терма жамоасида ишлаш тажрибаси бор. Европа чемпионатида ишлади. Мураббий сифатида катта база тўплаб олди. Мураббийлик футболчи бўлиш эмас. Ҳозир одамлар унга суперфутболчи эмас, балки тажрибали мураббий сифатида қараяпти, - деди Жозе Моуриньо.

“Женоа” ва “Рома” учрашуви 21 ноябрь куни ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
08/11/2021 22:12
Бу тўнканинг ўзи маслаҳатга муҳтожку. Шевага нима маслаҳат беради, жамоани қандай қилиб орқага тортишними, ёки Дестрони қандай синдиришними? Андрей Шевченко унинг маслаҳатига муҳтож эмас менимча.