Моуриньо жингалак соч футболчини Лондонга жўнатади
"Манчестер Юнайтед" қишки трансферлар мавсумида Жозе Моуриньога тўғри келмай қолган футболчилардан қутилмоқчи. Кунинг учун клуб футболчиларни ижарага беришга рози бўлмаяпти ва уларни тўлиқ трансфер қилмоқчи.
 
Португалиялик мутахассис Манчестерга келгач, асосий т аркибдаги жойидан ажралиб қолган Маруан Феллаини ҳам клубни тарк этишга яқин турибди.
 
"Манчестер Юнайтед"га 2013 йили 32 миллион евро эвазига ўтган бельгиялик футболчига "Вест Хэм" даъвогарлик қилмоқда. Бироқ, Лондон клубини 29 ёшли футболчининг трансфер нархи ўйлантириб турибди.