Моуриньо катта ўзгариш қилмоқчи

“Тоттенхэм” раҳбарияти 2022 йилнинг ёзида шартномаси тугайдиган асосий дарвозабон Уго Льюрис ўрнига бошқасини олмоқчи.

Льорис 2012 йилдан буён лондонликлар шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Ёши ўтиб қолаётган бўлса-да, асосий таркибдаги жойини ҳеч кимга бермаяпти.

Шунга қарамай, Жозе Моуриньо жамоага ёш ва кучли дарвозабон олишни истаяпти. “Тоттенхэм” бу ўринга “Милан” ва Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Доннаруммани таклиф қилиш устидан иш бошлади.

Доннарумма эндигина 21 ёшга тўлди. У олти мавсумдан буён Милан клуби дарвозасини  ишонч билан қўриқлаяпти. Жанлуижи “Миан” клуби таркибида А Серияда 187 та учрашувда майдонга тушган.

Италиялик посбоннинг миланликлар билан шартномаси ёзда якунланади. “Тоттенхэм” январда унинг агенти Мино Райола билан келишувга эришмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!