Моуриньо келажаги борасида бир қарорга келди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ФИФА кунлари муносабати билан лигаларда берилган қисқа танаффусдан фойдаланиб, келажаги борасида бош қотирди.
Кейинги пайтда португалиялик мутахассисни Англияга қайтиши, ПСЖ ёки яна “Реал”ни бошқариши ҳақида гап-сзлар кўпайиб бораётган эди.
Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, Моуриньо Рим клуби билан имзоланган шартноманинг сўнгги кунигача пойтахтда қолишга қарор қилган. Томонларнинг ўзаро келишуви 2024 йилнинг 30 июнигача расмийлаштирилган.
Моуриньо қўл остида “Рома” футболчилари ўтган мавсумда УЕФА Конференциялар кубогида ғолиб чиқди.
Жамоа жорий мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмаси ва Европа лигаси ғолиблиги учун курашни давом эттирмоқда.
Фикрлар