Моуриньо Клоппнинг энг яхши мураббий, деб топилганига эътироз билдирди

Хабарингиз бор, куни кеча FIFA "The Best" - йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Унда энг яхши мураббий номинациясида "Ливерпуль" устози Юрген Клопп ғолиб бўлди. Бу ҳақида "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо қуйидагича фикр билдирди:

"Менимча, Флик ушбу совринни ютиш учун яна бир нечта янги кубок таъсис этилиши ва "Бавария" уларни ҳам қўлга киритиши лозим эди (кулади). У жорий мавсумда эришиш мумкин бўлган барча 5 та титулни жамоасига олиб берди", - дейди Моуриньо. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!