Моуриньо клуб раҳбарининг ёқимтойини барибир ҳайдайдиган бўлди
Жозе Моуриньо “Тоттехэм”га келганидан кейин ўз одатига кўра, блдуз футболчиларга зарба беришни канда қилмаяпти. Португалиялик мутахассис Лондон клубини қабул қилиб олгандан кейин Англиянинг энг иқтидорли ярим ҳимоячиларидан Деле Аллига ўйин бермай қўйдию
Бироқ, “Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви клубга кўп меҳнати сингган ўйинчига қаттиқ ишонгани учун унинг кетишига кўнмаган эди. Алли ўйинга тушмаса, терма жамоадаги ўрнини йўқотади ва ёзда бўладиган Европа чемпионатида иштирок этолмайди. Шу боис, у бошқа жамоага ўтмоқчи.
Клуб раҳбари унинг бу талабини қўллаб-қувватлаб, Аллини ижарага қўйиб юборишга рози бўлди. Леви бу футболчини яқин келажакда жамоага қайтишидан умидвор.
Моуриньо 2015 йилдан буён клубда бир мавсумда камида 25 та ўйинда қатнашадиган 24 ёшли футболчини атиги 68 дақиқа ўйнатди холос.
Фикрлар