Моуриньо кутган футболчи суперклубга ўтиб кетади

Жозе Моуриньо собиқ жамоасидаги шогирди Танги Ндомбелени “Рома”га олиб келишни истаётган эди. Бироқ, франциялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин турибди.

“Тоттенхэм” бош мураббийи Антонио Конте Ндомбелени машғулотлар ва учрашувлардан четлатганидан кейин Париж суперклуби мутасаддилари инглизларга мурожаат қилиб, ўйинчини мавсум охиригача ижарага жўнатишни таклиф қилган.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда томонлар Ндомбеленинг маошини тўлаш вариантларини муҳокама қиляпти. Бундан ташқари, ПСЖ уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиш ҳаракатида экани айтиляпти.

25 ёшли футболчи 2019 йилнинг ёзида “Лион”дан 60 миллион еврога трансфер қилинган ва “Тоттенхэм” тарихида энг қимматбаҳо ўйинчига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!