Моуриньо "Лестер"дан чақирган ҳужумчи Шомуродов ўрнини эгаллаши керак

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужум чизиғини янада кучайтириш мақсадида янги ўйинчилар қидиришда давом этмоқда.

AS нашрининг маълум қилишича, португалиялик мутахассис захирада қолиб, исталган вақтда ўйинни кучайтира оладиган тажрибали ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Ҳозирча, “Рома”да бу вазифани Элдор Шомуродов бажармоқда.

Лекин январь ойида ўзбек ҳужумчиси пойтахтни тарк этишга яқин турибди.

Моуриньо захира ҳужумчиси вазифасини “Лестер” вакили Айоз Пересга топширмоқчи. 29 ёшли футболчи “тулкилар” сафида ҳам асосий таркибга кира олмаяпти. Перес жорий мавсумда атиги етти  марта майдонга тушган.

“Лестер” бу футболчини 2019 йили катта умидлар билан “Ньюкасл”дан 35 миллион еврога трансфер қилганди. Лекин шундан бери Перес 111 маротаба майдонга тушиб, 15 та гол ва 12 та ассист қайд этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!