Моуриньо Льорис ва Сонни уриштириб қўйди

  • 7 июль, 2020, 12:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия чемпионатининг 33-тури доирасида ўтказилган “Тоттенхэм” ва “Эвертон” учрашуви танаффусида Лондон клуби дарвозабони Уго Льорис ва ҳужумчи Сон Хин Мин уришиб қолди.

Tecno

Жанжални Жовани Ло Чельсо тўхтатиб қолиб, дарвозабон ва ҳужумчи ўртасидаги муштлашувнинг олдини олди.

Бу вазият бўйича барча айбни Жозе Моуриньо ўз бўйнига олди.

- Айб менда. Мен шогирдларимни танқид қилдим. Улар ўзларига танқидий баҳо бермади.  Мен улардан бир бирларига нисбатан талабчан бўлишни сўрадим. Сон ажойиб йигит. У ҳаммага ёқади. Льорис эса жамоа сардори сифатида Сондан жамоага кўпроқ фойда келтиришни сўради. Жамоа ўсиши керак. Бори шу, - деди Моуриньо.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!