Моуриньо мағлубиятдан кейин ўткир фикр билдирди
“Реал” бош мураббийи Жозе Моуринью 2026/2027 йилги мавсум Ла Лигасининг 4-турида “Бетис”дан (0:1) учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
- Менимча, жамоа кучли ўйин ўтказди. Баъзида мағлуб бўласан ва сабабини тушунмайсан... Буни қандай изоҳлаш мумкин?
Биз катта устунликка эга бўлдик, марказий ҳимоячилар аъло ҳаракат қилишди, улар майдондаги барча воқеаларни назорат қилишди. Ҳужумда кўплаб комбинациялар, кўплаб голли вазиятлар бўлди. Агар учрашув дуранг билан якунланганида, хафа бўлардик, чунки кўпроқ иш қилдик.
Мағлубиятдан кейинги ҳолатимизни тасаввур қилинг. Карлос Эспи фантастик зарба берди. Балки у ерда офсайд бўлгандир ёки йўқдир, аммо у ўз вазифасини бажарди. Унинг салоҳияти жуда катта ва у ривожланишда давом этади, чунки у камтар, меҳнаткаш ва ўрганишни хоҳлайди. Мен бу футболчидан жуда мамнунман.
Учрашувдаги баҳсли вазиятлар ҳақидами? Мен уларни батафсил ўрганмадим. Кийиниш хонасида ушбу эпизодларни кўрмадим, шунинг учун уларга баҳо бера олмайман, - дея Моуриньонинг сўзларини Marca келтирди.
Ла Лиганинг тўртта туридан кейин “Бетис” тўққиз очко жамғарган ва учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жозе Моуриньо жамоаси ҳам тўққиз очко тўплаган, аммо қўшимча кўрсаткичлар эвазига иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар