Моуриньо: Марсьяль агентини эмас менинг айтганимни қилиши керак
Ads
 
 
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг ёш футболчиси Антони Марсьяль буюк футболчига айланиши учун унинг айтганини қилиши кераклигини таъкидлади.
 
- Антонининг буюк футболчига айланишини учун барча шароит яратилган, - деди Жозе Моуриньо. - У меҳнат қилса, зўр ўйнайди, қулай вазият яратади ва гол уради. Унинг кетиши, мендан норозилиги, агенти "Севилья"га жойлаётгани ҳақидаги хабарлар урчиб кетди. Марсьяль агентини эмас менинг гапимга кириши керак. Мана Генрих Мхитирян ҳам юқори даражада иқтидорли. Лекин уни тайёр бўлмагунча ўйинга қўймадим. Агенти менга қўнғироқ қилиб, шундай йўл тутишда давом этишимни сўради. Ҳозир Мхитарян жуда зўр ўйнаяпти.
 
 
Антони Марсьяль Англия чемпионатида 12 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлган.