Моуриньо: Мен матбуотни соғиндим

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб матбуот хизматига интервью берди. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали хабар берди.

"Мен куляпман, чунки менда рекорд - 40 кун интервью бермадим. Бу мен учун бор эътиборни ишга қаратган ва матбуотдаги дўстларимни унутган ажойиб вақт бўлди. Бугун мен "Рома" матбуот хизматига интервью бердим, буни эртага кўрасиз. Ростини айтсам, у ерда қизиқ нарса йўқ. Мен матбуотни яхши кўраман, уни жуда соғиндим", - деб ёзди Моуриньо.

"Рома" 19 август куни УЕФА Конференциялар лигасида Жозе Моуриньо қўл остидаги биринчи расмий ўйинини ўтказади. Жамоанинг рақиби "Трабзонспор" бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
16/08/2021 22:25
Туркларни янчамиз Рома билан бирга. Олға Элдор....