Моуриньо: "Менга бу футболчи жуда ҳам керак"
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака "Рома"нинг қизиқишлари доирасига тушди. “Football Italia” нашри хабарига кўра, Рим клуби қишда швейцарияликни қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўрган. Аммо номаълум сабабларга кўра бу трансфер амалга ошмаган.
Шу билан бирга, агар Лондон клуби камида иккита футболчи билан шартнома имзолашга муваффақ бўлса, Жака билан хайрлашишга тайёр. “Тўпчилар”нинг асосий мақсади "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс ҳисобланади. Агар “канонирлар” бельгиялик футболчини қўлга кирита олса, унда Гранитни “Рома”га сотишга рози бўлади.
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньога Жаканинг ўйинлари жуда ёқади. Португалияликнинг фикрича, ярим ҳимоячи Италия А Сериясига тезда мослаша олади.
Фикрлар