Моуриньо Муҳаммад Салоҳни йиғлатган экан
“Челси”да ўйнаган Жон Оби Микель ўз вақтида “аристократлар”ни бошқарган Жозе Моуриньо ва жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг муносабатлари ҳақида гапирди.
- Бир марта Моуриньо Муҳаммад Салоҳга қаҳрини сочган ва уни етарли даражада яхши ўйнай олмаслигини уқтирган эди. Жозе уни танаффусда алмаштиришини айтди. Муҳаммад Салоҳ кўзида ёши билан кийим алмаштириш хонасида қолиб кетди.
Мен Муҳаммад Салоҳ вақти келиб, буюк футболчига айланишини тасаввур ҳам қила олмагандим, - деди Жон Оби Микель.
Мисрлик ҳужумчи 2014-2015 йилларда “Челси”да тўп тепган. Кейинчалик у жамоани тарак этди.
Фикрлар